Бакайоко "Челси"га қайтади

Alisher
30 мар 2021
"Наполи" ярим ҳимоячиси Тьемуэ Бакайоко мавсум сўнггида "Челси"га қайтади.

Хавбек айни дамда неаполликлар сафида ижара асосида ўйнамоқда. "Адзурри" ўйинчини харид қилмайди ва уни лондонликларга қайтаради.

Олдинроқ Бакайоконинг агенти мижозининг "Наполи"да қолиши мумкинлигини айтганди. Аммо, сўнгги янгиликларга кўра, француз "Челси"га қайтади.

26 ёшли хавбек жорий мавсум барча мусобақаларда 35та ўйинда майдонга тушиб, 1та гол ва 2та ассист қайд этди.


AlisherMuallif
Manba: twitter.com/NicoSchira