

Мазкур баҳснинг 31-дақиқада мезбонларнинг ўзбекистонлик вингери Ҳожимат Эркиновнинг пасидан сўнг Аҳмад Нуруллоҳ "Ал Ваҳда"ни ҳисобда олдинга олиб чиқди.
Иккинчи бўлимнинг 63-дақиқасида эса Себастьян Таглиабуэ ҳисобни тенглаштирди. Учрашувда бошқа гол урилмади — 1:1.
Ўзбекистонлик футболчи учрашувда тўлиқ ҳаракат қилди.
Айни дамда "Ал Ваҳда" 21 очко билан турнир жадвалининг 5-поғонасида бормоқда. Клуб навбатдаги учрашувини 25 февраль куни "Ал Батаех"га қарши ўтказади.



