БАА Про лигаси. Эркиновнинг голли узатмаси "Ал Ваҳда"га 1 очко тақдим этди

Оқил Абдубарноев
13 фев 2024
Бирлашган Араб Амирликлари Про лигасининг 13-туридан ўрин олган "Ал Ваҳда" — "Шаржа" учрашуви якунланди.

Мазкур баҳснинг 31-дақиқада мезбонларнинг ўзбекистонлик вингери Ҳожимат Эркиновнинг пасидан сўнг Аҳмад Нуруллоҳ "Ал Ваҳда"ни ҳисобда олдинга олиб чиқди.

ВИДЕО

Иккинчи бўлимнинг 63-дақиқасида эса Себастьян Таглиабуэ ҳисобни тенглаштирди. Учрашувда бошқа гол урилмади — 1:1.

Ўзбекистонлик футболчи учрашувда тўлиқ ҳаракат қилди.

Айни дамда "Ал Ваҳда" 21 очко билан турнир жадвалининг 5-поғонасида бормоқда. Клуб навбатдаги учрашувини 25 февраль куни "Ал Батаех"га қарши ўтказади.


Оқил АбдубарноевМуаллиф
Манба: championat.asia