Аъзам Алиев: "Сурхон"га ўтишимга Мўминжоновнинг алоқаси йўқ”

Narzulla Saydullayev
20 апр 2019
Анча вақт Наманганнинг "Навбаҳор" жамоаси шарафини ҳимоя қилган, ҳозирда "Сурхон" клубида фаолият олиб бораётган Аъзам Алиев билан 21 апрель куни бўлиб ўтадиган ўйиндан олдин суҳбатлашдик.

- Собиқ жамоангизга қарши ўйиндан олдин сизда қандай ҳиссиётлар бўляпти?
- Йўқ мен ҳеч қачон рақиб танламаганман. Бошқа жамоаларга қарши ўйиндан олдин қандай ҳолатда бўлсам ҳозир ҳам шундайман. Бўлажак баҳсга ҳар дойимгидек таёргарлик кўряпман.

- Ўтган йили сиз тўп тепган "Навбаҳор'' ва ҳозирги Канчельскис тузган "Навбаҳор'' орасида қандай фарқ бор?

- Ҳали мавсум олдинда, ҳозирдан бир нарса дейиш қийин. Тўғриси бу мавсумда ҳали "Навбаҳор"нинг ўйинини кўрмадим.

- Кўпчилик "Навбаҳор"дан "Сурхон"га бориб қўшилганларни Мўминжонов ортидан кетишди деб ўйлаяпти. Сизнинг "Сурхон"га бориб қўшилганингизга нима ёки ким сабаб бўлди?

- "Сурхон"га боришимда Мўминжоновнинг алоқаси йўқ. Термиз клубига Анвар Солиев таклиф қилди. "Навбаҳор"дагилар эса менга кетишим мумкинлигини айтишди.

- Умуман Наманган футболи сизнинг ҳаётингизда қандай аҳамият касб этади?

- Наманганда яхши кунларим ўтди. Мухлисларга эса ҳурматим баланд. Улар мухлислик бўйича Ўзбекистонда ягона.

Абдулазиз Абдувоҳидов суҳбатлашди


Narzulla SaydullayevMuallif
Manba: championat.asia