Аёллар ўртасидаги U-19 Осиё чемпионати–2017 қуръа маросими 28 апрель куни бўлиб ўтади

Tolibjon Qosimov
14 фев 2017
19 ёшгача бўлган аёллар ўртасидаги Осиё чемпионати–2017 турнирига қуръа ташлаш маросими шу йилнинг 28 апрель куни Малайзия пойтахти Куала-Лумпур шаҳридаги ОФК қароргоҳида бўлиб ўтади.

19 ёшгача бўлган аёллар ўртасидаги Осиё чемпионати–2017 турнирига қуръа ташлаш маросими шу йилнинг 28 апрель куни Малайзия пойтахти Куала-Лумпур шаҳридаги ОФК қароргоҳида бўлиб ўтади.Маросим маҳаллий вақт билан 16:00 да бошланиши режалаштирилган. Қуръа давомида 8 та мамлакат терма жамоаси (рейтингдаги ўрнига тегишли равишда) – Хитой, Япония, КХДР, Жанубий Корея, Австралия, Таиланд, Ўзбекистон ва Вьетнам икки гуруҳга бўлинади.

Гуруҳда 1–2 ўринларни эгаллаган терма жамоалар ярим финалга чиқади. Турнир якунига кўра 1–3 ўринларни эгаллаган терма жамоалар аёллар ўртасидаги U-20 Жаҳон чемпионати–2018 йўлланмасига эга бўлади.

Эслатиб ўтамиз, Аёллар ўртасидаги U-19 Осиё чемпионати–2017 мусобақаси 14–28 октябрь кунлари Хитойда бўлиб ўтади.


Tolibjon QosimovMuallif
Manba: the-uff.com