"Аякс" "Барселона"дан 100 миллион талаб қилмоқда

Mirjalol Normatov
24 мар 2019
"Барселона" ҳимоячи Маттейс Де Лигтни ўз сафига қўшиб олиш учун "Аякс" билан музокараларни давом эттирмоқда.

"El Mundo Deportivo" хабарига кўра, Голландия гранди 19 ёшли футболчисининг трансферидан 100 миллион евро ишлаб олмоқчи. Каталонияликлар эса ҳимоячи учун 60 миллион евро тўламоқчи. Де Лигт агенти Мино Райолага "Барселона"га ўтмоқчи эканлигини айтиб қўйган.

"Барселона" олдинроқ "Аякс" ҳимоячиси Френки Де Йонгнинг трансферини расмийлаштирганди.


Mirjalol NormatovMuallif
Manba: El Mundo Deportivo