Австрия термаси бош мураббийи истеъфо берди

Sherzod Nurmatov
29 мар 2022
Австрия футбол иттифоқи миллий терма жамоа устози Франко Фода билан ҳамкорлик тўхтатилганини маълум қилди.

55 ёшли германиялик бугун, 29 март куни бўлиб ўтиши режалаштирилган Шотландияга қарши ўртоқлик учрашувидан сўнг жамоа бош мураббийлигидан кетади.

Эслатиб ўтамиз, австрияликлар саралаш турнирининг ярим финалида Уэлсьга ютқазиб, 2022 йилги Жаҳон чемпионатига чиқа олишмади.

Фода 2017 йилнинг октябридан бери Австрия терма жамоасини бошқариб келаётган эди.


Sherzod NurmatovМуаллиф
Манба: oefb.at