«Атлетико» учун янги «Ванда». У қандай бўлади? ФОТО

Narzulla Saydullayev
12 май 2017
Мадридликлар 1966 йилдан буён ўйнаб келаётган «Висенте Кальдерон» билан хайрлашишмоқда.

«Реал»га қарши ўйинда «Атлетико» учун бу стадионда еврокубоклардаги сўнгги баҳс бўлди. Кейинги мавсумдан бошлаб клуб «Ванда-Метрополитано» стадионида ўйнайди. Янги стадион ўз бағрига 67 703 томошабинни сиғдиради (олдинги стадион - 54,851). «Атлетико» бу ўйингоҳни қуриш учун 240 млн евро сарфлади.

Айни пайтда стадион шундай ҳолатда. Янги мавсумга қадар қурувчилар уни фойдаланишга топиширишлари лозим.



Narzulla SaydullayevMuallif
Manba: championat.asia