"Атлетико" ҳали ҳам Руисни харид қилишни хоҳламоқда

Alisher
26 дек 2020
"Наполи" хавбеки Фабиан Руис ҳали ҳам Мадриднинг "Атлетико" клуби қизиқишлари доирасида.

Мадридликлар раҳбарияти қишки трансферлар ойнасида 24 ёшли испаниялик ярим ҳимоячини харид қилишга уриниб кўришади.

Руис жорий мавсум Италия чемпионати доирасидаги 12та ўйинда майдонга тушиб, 1та гол ва 1та ассист қайд этди.

Ярим ҳимоячининг Неаполь клуби билан тузган шартномаси 2023 йилнинг ўрталарига қадар мўлжалланган.


AlisherMuallif
Manba: Mundo Deportivo