"Атлетико" етакчиси: "Реал"га қарши бир бутун жамоа бўлиб ўйнаш лозим"

Sherzod Nurmatov
25 фев 2023
"Атлетико" дарвозабони Ян Облак бугун бўлиб ўтадиган "Реал"га қарши "Мадрид дербиси"дан нималарни кутаётгани ҳақида гапирди.

"Атлетико" мавсум бошидагидан яхшироқ ўйнамоқда. Ўйлайманки, ҳали яна кучаямиз. Мавсум охиригача ҳолатимизни яхшилаб, янада яхшироқ ўйнай оламиз.

"Реал"? Сиз уларнинг фақат бир ўйинчисиги эътибор бериб, иккинчисини бўш қолдира олмайсиз, чунки рақибда юқори тоифали ўйинчилар бор. "Атлетико" бошқа жамоага қарши ўйнаганда бир футболчига эътибор қаратмаслиги ва бир бутун жамоа бўлиб ўйнаши лозим", – деди Облак.

"Мадрид дербиси" Тошкент вақти билан 22:30 да старт олади.


Sherzod NurmatovMuallif
Manba: DAZN