

Португалиялик ярим ҳимоячи "Барселона"да ижара асосида тўп тепмоқда. Олдинроқ, Каталония клуби футболчини ижара шартномасини узайтириб, сақлаб қолишни истаётгани ҳақида эълон қилинган эди.
Маълумотларга кўра, "Атлетико" Феликсни ўз режаларига қўшмаган, аммо аввалги ижара шартларига рози эмас. Мадрид клуби янги ижара битими учун 15 млн. евродан кам сўрамоқчи эмас ва битимга келажакда футболчини сотиб олиш банди қўшилади.
Жоау Феликс жорий мавсум ЛаЛиганинг 15та учрашувида майдонга тушиб, 3та гол урди ва 2та голли пас берди.



