

"Биз "Барселона" учун муаммолар яратиш учун келгандик ва бунинг уддасидан чиқдик ҳам. "Барса" - ажойиб жамоа, аммо бизга қарши улар азобланиши керак эди.
Афсуски, тўпни эгаллаб олганимиздан сўнг вазиятлардан фойдалана олмадик, сўнгги пас етмади. Бу эса муваффақият калити бўлар эди.
Мен майдонга тушмайдиганларнинг ўйинларидан мамнунман. Улар ҳар қандай вақтда ўйнай олишларини кўрсатиб беришди, чунки улар охиригача курашишди. Биз уларга ишонишимиз мумкин. Бу мавсумнинг энг оғир ўйини бўлди", - дейди Гаритано.



