Артета Саканинг “Ливерпуль”га ўтиши ҳақидаги хабарларга муносабат билдирди

Eldor Akmurzayev
9 янв 2022
“Ливерпуль” “Арсенал” аъзоси Букайо Сакага қизиқиш билдирмоқда.

“Тўпчилар” устози Микель Артета ушбу хабарга ижобий муносабатдалигини билдирди.

“Одамлар кўп шов-шув кўтарса ва жамоадаги ўйинчиларни билан қизиқаётган бўлса, бу ажойиб янгилик деб ўйлайман. Футболчилар фахрланишлари керак, чунки бу улар яхши меҳнат қилаётганини англатади.

Букайо учун хурсандман ва унинг муваффақиятидан ғурурланаман. У жамоамиз учун жуда муҳим. Энг асосийси ҳар ўйинда ўзини кўрсатишдадир”, дейди испаниялик мутахассис.


Eldor AkmurzayevMuallif
Manba: mirror.co.uk