

“Ўйиннинг кўп қисмида биз курашдик. Аммо рақиб бизни барча жабҳада ортда қолдирмоқда. Улар бизнинг голимиздан сўнг тезда вазиятни ўнглади. Хато қилдик. Бироқ иккинчи бўлимда бизда имконият бўлади деб ўйлагандим. Жамоанинг ҳаракат қилаётганидан қониқяпман. Ўйинчиларимизга ишонишда давом этаман. “Ливерпуль” — биз эришишимиз керак бўлган стандарт. Бизнинг йўлимиз бошқа. Улар беш йилдан бери бирга, биз эса атиги бир неча ойдан бери бирга ишлаяпмиз”, — дейди Артета.



