

"Деклан Райсни ўйин тугашига 15 дақиқа қолганда алмаштиришга тўғри келди. Чоршанба куни "Брайтон"га қарши ўйнай оладими-йўқми, билиш учун текширувдан ўтказамиз", – деди Артета.

27 ёшли англиялик хавбек жорий мавсум клуб даражасида 39 ўйинда 4 та тўп киритди ва 11 та голга ассистентлик қилди.
"Арсенал" "Челси"ни 2:1 ҳисобида мағлуб этиб, Премьер-лига пешқадамлигини мустаҳкамлади. Чоршанба, 4 март куни Артета жамоаси "Брайтон"га қарши баҳс олиб боради.



