Экскурсиядан сўнг меҳмонхонага йўл олган "Арсенал" автобуси ортидан вьетнамлик ашаддий мухлис югириб борди. Автобусни тўхтатишга уринган мухлис симёғоч ва дарахтга урилиб кетган бўлса-да, жиддий жароҳат олгани йўқ ва югуришда, автобусни қувлашда давом этди.
Унинг югуриб келаётганини сезиб қолган футболчилар, турли қичқириқлар билан унга далда бўлишни бошлашди. Айрим футболчилар унинг югуришини кўриб, мураббийларга ҳазиллашиб, у билан шартнома тузишни ҳам таклиф этишди. Бироз ўтиб автобус тўхтади. "Арсенал" бош мураббийи Арсен Венгер бу мухлисни автобус ичига таклиф этди.
Ичкарида у футболчилар билан қўл бериб кўришди ва Артета билан расмга тушишга мувоффақ бўлди. Умумий ҳисобда ветнамлик бу мухлис 6 километр масофани босиб ўтди, дея хабар беради клуб расмий сайти.