

Лондон клуби 2 йилдан бери футболчини кузатиб бормоқда, аммо шу пайтгача унга расмий таклиф билан чиқилгани йўқ.
Хабар қилинишича, футболчига Италиянинг "Наполи" клуби ҳам қизиқиш билдирмоқда.
Белгиялик футболчи жорий мавсум Хитой Суперлигасида 19та ўйинда майдонга тушиб, 14та гол ва 6та ассистга эришган.
Эслатиб ўтамиз, Карраско 2015-2018 йиллар давомида Мадриднинг "Атлетико" клуби шарафини ҳимоя қилган.
Футболчи 2015 йилдан буён Белгия терма жамоаси шарафини ҳимоя қилади.




