“Арсенал” Венгер қўл остида 15 йил олдин қайд этилган антирекордни такрорлади

13 дек 2019, 09:37
“Арсенал” Европа Лигаси гуруҳ босқичи сўнгги турида “Стандард” билан 2:2 ҳисобида дуранг қайд этди.

Бу эса “канонирлар”нинг кетма-кет 13-ўйинда гол ўтказиши бўлди. Бу орқали “Арсенал” ўз антирекордини такрорлади. Жамоа Арсен Венгер қўл остида 2004 йил октябридан декабрига қадар кетма-кет 13 та ўйинда гол ўтказиб юборган эди.


Манба: Opta