"Арсенал" Троссарднинг маошини сезиларли даражада оширмоқчи

Administrator
20 авг 2025
Шартнома муддати ўзгармайди.

Леандро Троссард "Арсенал" билан янги шартнома имзолайди. Лондон клуби 30 ёшли қанот ҳужумчиси билан янги битим тузишга келишиб олди. Футболчининг маоши анча оширилади, бироқ шартнома муддати ўзгармайди - битим аввалгидек 2027 йилгача амал қилади, деб хабар бермоқда The Athletic.

Троссард 2023 йил январида "тўпчилар" сафига қўшилган эди. У жамоа таркибида барча мусобақаларда жами 124 та ўйин ўтказиб, 28 та гол урди ва 23 та голли узатма берди.


AdministratorMuallif
Manba: The Athletic