

28 ёшли футболчи "Челси"га қарши ўртоқлик ўйинида жароҳат олганди.
"Томас ўнг тўпиғидан олган жароҳатини даволаш билан банд. Унинг ҳолати яхшиланмоқда. У уч ҳафтадан кейин машғулотларга қайтиши кутилмоқда", - деб ёзилади клуб баёнотида.
"Арсенал" учун мавсум 13 август куни бошланади. Шу куни Микель Артета шогирдлари ўз майдонида "Брентфорд"га қарши баҳс олиб боради.



