"Арсенал" Тирни билан янги шартнома борасида музокаралар олиб бормоқда

Alisher
12 июн 2021
"Арсенал" ҳимоячи Киран Тирни билан шартномани узайтирмоқчи.

"Канонирлар" 24 ёшли шотландиялик футболчи билан яхшиланган шартлар асосида янги шартнома бўйича музокаралар олиб бормоқда.

Клуб футболчига узоқ йиллик асосий таркиб ўйинчиси сифатида қарайди ва унинг етакчилик сифатини қадрлайди.

Тирни 2020/21 йилги мавсум "Арсенал" таркибида 38та ўйинда майдонга тушиб, 2та гол ва 5та ассист қайд этди.


AlisherMuallif
Manba: Football London