

"Канонирлар" агарда "Реал"дан Родригони сотиб олишни уддалай олмаса, илк навбатда Эзега эътиборни қаратади. Ҳозирча "Тоттенхэм" ҳам ушбу футболчига қизиқиш билдирмоқда ва у учун 68 млн евро тўлашга тайёр турибди.
Қайд этилишича, "Реал" футболчисини 90 млн еврога сотишга тайёр. Бироқ бунинг учун футболчи жамоа устози Хаби Алонсо билан келажакни ҳал қилиб олиши керак.



