

Агар келишув амалга ошса, Асенсио аввалроқ "Реал"да бирга тўп тепган Мартин Эдегор билан яна учрашади. Норвегиялик футболчи ўтган мавсумни "канонирлар" сафида ижарада ўтказган ва шу ёз тўлақонли равишда Лондон клубига кўчиб ўтганди.
Микель Артета жамоасига яна янги футболчилар зарурлиги кўриниб турибди. "Арсенал" мавсум стартидаги барча 3 ўйинни бой берди ва бирорта гол ура олмади. Терма жамоалар ўйинлари билан боғлиқ паузадан аввал "Арсенал" Премьер-лиганинг сўнгги поғонасини банд этиб турибди.




