

Лондон клуби ўйинчининг сотувидан 25 миллион фунт миқдорида маблағ ишламоқчи.
Пепе ҳали ҳам "Арсенал" тарихидаги энг қиммат харид бўлиб турибди - "канонирлар" Николяни 2019 йилнинг августида "Лилль"дан 72 миллион фунт эвазига харид қилишган.
26 ёшли Пепе жорий мавсум асосий таркибда фақатгина 5та ўйинда майдонга тушди, аммо унинг ҳисобида ҳали гол йўқ.



