“Арсенал” ўз майдонида гол ўтказиш бўйича 13 йил аввалги натижасига яқин келди

Aslanov Jasurbek
30 ноя 2020
“Арсенал” АПЛ 10-турида ўз уйида “Вулверхэмптон”га (1:2) мағлуб бўлди.

“Канонирлар” АПЛда кетма-кет 8 та ўз майдонидаги баҳсда ўз дарвозасидан гол ўтказиб юборди. Бу 2007 йилдан бери қайд этилган энг ёмон натижадир. Жамоа ўшанда 9 та ўз уйидаги баҳсда кетма-кет голлар ўтказганди.

“Арсенал” АПЛнинг 12-турида 13 декабрда “Бёрнли”ни қабул қилади.


Aslanov JasurbekMuallif
Manba: Opta