"Арсенал" ўз дарвозабонини 3-марта ижарага берди

Mirjalol Normatov
19 авг 2023
"Арсенал" дарвозабон Рунар Рунарссонни учинчи марта ижарага берди.

Исландиялик посбон энди Чемпионшип вакили "Кардифф Сити" шарафини ҳимоя қилади.

"Арсенал" 2020 йили Рунарссонни "Дижон"дан таркибига қўшиб олганди. Шундан кейин у Бельгиянинг "Левен" ва Туркиянинг "Аланьяспор" жамоалари шарафини ҳимоя қилди.

Лондон клуби таркибида у 6 учрашувда майдонга тушган.


Mirjalol NormatovMuallif
Manba: Goal