"Арсенал", "Манчестер Юнайтед" ва "Ньюкасл" Дибалага қизиқишни сақлаб турибди

Alisher
14 май 2022
"Ювентус" ҳужумчиси Пауло Дибала учун учта Англия клуби даъвогарлик қилмоқда - "Арсенал", "Манчестер Юнайтед" ва "Ньюкасл".

Бу ҳақда Экрем Конур хабар бермоқда.

28 ёшли аргентиналикнинг туринликлар билан шартномаси 2022 йилнинг июнига қадар мўлжалланган.

Ўйинчининг ўзи Италияда қолмоқчи ва "Интер" билан шартнома имзоламоқчи. Милан клуби ҳужумчига 4 йиллик шартнома ва 6 миллион евролик маош таклиф қилади.

Дибала жорий мавсум "Ювентус" сафида 36та ўйинда майдонга тушиб, 15та гол ва 6та ассист қайд этди.


AlisherMuallif
Manba: twitter.com/Ekremkonur