“Арсенал” кетма-кет 6 та ўйинда ғалаба қозонди

Лондон клубининг иштаҳаси карнай!

“Арсенал” Англия Лига Кубоги 3-босқичи доирасида “Лестер”ни 2:0 ҳисобида енгди. Микель Артета шогирдлари ғалабали cериясини 6 та баҳсга етказиб олди. “Тўпчилар” АПЛ янги мавсумини кетма-кет 2 та ғалаба билан бошлади. “Вест Хэм” 2:1, “Фулхэм” эса 3:0 ҳисобида таслим қилинди. 

Аввалроқ клуб Англия Суперкубогида “Ливерпуль”ни пенальтилар cериясида мағлуб этганди. Шунингдек, Англия Кубоги финалида “Челси” 2:1 ҳисобида мағлуб этилди. АПЛнинг ўтган мавсумида сўнгида эса “Уотфорд” 3:2 ҳисобида ютилганди.

“Арсенал” навбатдаги ўйинни 28 сентябрда АПЛ 3-тури доирасида “Ливерпуль”га қарши ўтказади.


Manba: Sports.ru