

"Football Insider" хабарига кўра, Лондон клуби 21 ёшли футболчини сафига қўшиб олишга қизиқиш билдирмоқда. "Брайтон" катта эҳтимол яқинда шартномаси 2027 йилгача узайтирилган эквадорлик учун 100 млн евродан кўпроқ сўрайди.
Олдинроқ Кайседонинг хизматларига "Челси" ва "Ливерпуль" клублари қизиқиш билдираётгани ҳақида хабарлар тарқалганди.
Ярим ҳимоячи 2021 йилнинг февралидан бери "Брайтон"да тўп тепади. У жорий мавсум клуб сафида барча мусобақаларда 26 та ўйинда қатнашиб, 1 та гол урди ва 1 та голли узатмани амалга оширди.
Transfermarkt портали футболчининг нархи 38 миллион еврога баҳолаган.



