

Инсайдер Фабрицио Романонинг хабарига кўра, «тўпчилар» 30 ёшли кипер билан ҳамкорлик бўйича келишиб олган. Лондон клуби дарвозабонни “Челси“дан 5 миллион фунтга сотиб олади.
Эслатиб ўтамиз, “Челси“ 2018 йилда Кепани “Атлетик“дан 80 миллион еврога сотиб олган. Бу дарвозабонлар учун тўланган энг қиммат трансфер ҳисобланади. Аррисабалага ўтган мавсум “Борнмут“да ижара асосида ҳаракат қилганди.



