"Арсенал" Боуэнни ўз сафига қўшиб олиши мумкин

Alisher
13 июн 2022
"Арсенал" "Вест Хэм" ҳужумчиси Жаррод Боуэннинг вакиллари билан боғланди.

"Канонирлар" раҳбарияти футболчининг нархи АПЛдаги муваффақиятли мавсум ва Англия терма жамоасидаги дебют сабаб юқори бўлишини тушуниб турибди.

25 ёшли англиялик ўтган мавсум "Вест Хэм" сафида 51та ўйинда майдонга тушиб, 18та гол ва 13та ассист қайд этди.

Боуэннинг "болға урарлар" билан шартномаси 2025 йилнинг июнига қадар мўлжалланган.


AlisherMuallif
Manba: The Sun