"Арсенал" АҚШ терма жамоаси дарвозабонининг трансферини эълон қилди

Alisher
27 июн 2022
"Арсенал" расмий сайти АҚШ терма жамоаси дарвозабони Мэтт Тернернинг трансферини эълон қилди.

28 ёшли дарвозабон "Нью-Инглэнд Революшн"дан харид қилинди. Лондон клуби тўланган маблағни маълум қилмаяпти. Футболчи "канонирлар" билан узоқ муддатли шартнома имзолади ва ўзига 30-рақамни олди.

Мэтт АҚШ терма жамоаси дарвозабони ҳисобланади ва 18та ўйинда майдонга тушган.


AlisherMuallif
Manba: arsenal.com