"Арсенал" 5 миллион фунтга "Челси"дан Кепани сотиб олади

Aslanov Jasurbek
25 июн 2025
Кепа Аррисабалага "Арсенал"га ўтмоқда.

Фабрицио Романо маълумотларига кўра, "канонирлар" "Челси" дарвозабони шартномасида кўрсатилган 5 миллион фунтлик товон пули бандини фаоллаштирган. Келишув бўйича барча ҳужжатлар тайёр.

Кепа Аррисабалага "Арсенал"нинг иккинчи рақамли дарвозабони бўлиши кутилмоқда. Жамоанинг асосий дарвозабони Давид Райя бўлиб қолади.

2024/25 мавсумда Кепа "Борнмут"да ижара асосида ўйнади. У АПЛда 31 та ўйин ўтказиб, 39 та гол ўтказиб юборди.


Aslanov JasurbekMuallif
Manba: Fabrizio Romano