

Бу 2004/2005 йилги мавсумдан бери биринчи марта содир бўлди. “Канонирлар” чемпионат баҳсларида Лондон жамоаларига қарши ўйинларда 10 та ғалаба ва иккита дуранг қайд этди. “Арсенал” икки марта “Челси”ни мағлуб этган (уйда 3:1 ва меҳмонда 1:0), шунингдек, “Вест Хем” (3:1, 2:2), “Кристал Пелас” (4:1, 2:0), “Фулҳем” (2:1, 3:0) ва Брентфорд (1:1 ва 3:0).
“Челси” билан ўйинда (3:1) ғалаба қозонган “Арсенал” жорий мавсум АПЛ турнир жадвалининг биринчи поғонасига қайтди. Жамоа 34 учрашувда 78 очко жамғарган. Икки ўйин кам ўтказган “Манчестер Сити” “Арсенал”дан 2 очко ортда қолмоқда.



