Арне Слот Салоҳни яна захирада қолдириши мумкинми? Мураббий жавоб берди

Aslanov Jasurbek
25 янв 2026
"Ливерпуль" бош мураббийи Арне Слот жамоа юлдузи Муҳаммад Салоҳни яна захира ўриндиғида қолдирса, ўзини ноқулай ҳис қилиш-қилмаслиги ҳақидаги саволга жавоб берди.

"Таркибдан кимнидир четда қолдирсам, айниқса, клуб учун катта аҳамиятга эга бўлган футболчини захирага олсам, доим ўзимни ноқулай ҳис қиламан. Бироқ менинг ишим — жамоа учун энг тўғри ва энг яхши деб ҳисоблаган қарорларни қабул қилишдан иборат", — дея Слотнинг сўзларини келтирмоқда таниқли инсайдер Фабрицио Романо.

Эслатиб ўтамиз, ўтган йилнинг декабрь ойида мисрлик ҳужумчи жамоадаги ҳолатидан норозилигини билдириб ўтган эди, шундан кейин у иккита баҳсни захирада ўтказганди.


Aslanov JasurbekMuallif
Manba: Fabrizio Romano