

Қайд этиш жоизки, мерсисайдликлар ҳал қилувчи голни айнан қўшиб берилган вақтнинг 5-дақиқасида ўтказиб юборишди.
Ўйиндан сўнг "қизиллар" устози ҳакам билан нима ҳақида гаплашганини ошкор қилди:
"Биринчи навбатда, айбни ўзимиздан қидиришимиз керак. Сўнгги 10 дақиқада рақибда гол уриш учун биздан кўра кўпроқ имконият бўлди. Якунда эса тўпни аутдан ташлаб бериш вазиятидан кейин гол ўтказдик.
Менинг фикримча, тўрт дақиқа бу ўйин учун жуда кам эди. Бироқ якунда бу аҳамиятсиз бўлиб қолди, чунки голни рақиб урди. Агар вақт кўпроқ қўшилганида, бизда яна 2-3 дақиқа имконият бўларди. Бундай учрашувда атиги тўрт дақиқа қўшилмаслиги керак. Биргина жарима зарбасининг ўзига икки-уч дақиқа кетди, бундан ташқари ВАР аралашуви ва алмаштиришлар бўлди. Ҳакамларга айнан шуни айтдим: 4 дақиқа — кам", — деди Слот.



