

"Ирислар"га қарши ўйиндан сўнг "болғали жангчилар" форварди 2018 йил Англия чемпионати "гол+пас" тизими бўйича иккинчи ўринга чиқиб олди. Арнаутович ҳисобида 16 очко бор, уларнинг 9таси гол, 7таси голли пас. Марко "Ливерпуль" ярим ҳимоячиси Муҳаммад Салоҳдан кейинги ўринда. Мисрлик ҳозиргача 23 очко тўплашга муваффақ бўлган.
Жорий мавсум Арнаутович АПЛнинг 5та учрашувида 3та гол уриб, 1та голга ассистентлик қилди.



