

«Биз «Барселона»га тўртта гол уриш қийинлигини биламиз. Барча жамоа ҳам бундай натижага эриша олмайди.
«Камп Ноу»даги ўйиндан олдин 4та тўп фарқи – у қадар ҳам кўп эмас», – дейди Адурис.
Эслатиб ўтамиз, Адурис кечаги ўйинда хет-трик қайд этди. Жавоб ўйини 17 август куни «Камп Ноу»да бўлиб ўтади.



