

Учрашувдан мақсад "альбиселесте"нинг ЖЧ-2018 саралашида ўтказган сўнгги икки учрашувини муҳокама қилиш эди. Сампаоли Месси ва Маскерано билан бирга терма жамоа ҳақида видеоматериал томоша қилиб, уларга ўз таҳлилини тушунтириб берди. Сампаоли шундай йўл билан жамоа билан ишлашни оптималлаштирмоқчи.
Аргентиналиклар 6 октябрь куни Перу ва 11 октябрь куни Эквадор терма жамоаларига қарши баҳс ўтказишади. 16-турдан сўнг Аргентина 24 очко билан ўз гуруҳида 5-ўринни эгаллаб турибди.



