

27 ёшли голкипер доимий ўйин амалиётига эга бўлмоқчи. У навбатдаги Европа чемпионатида Франция терма жамоаси шарафини ҳимоя қилишни мақсад қилган. Ареоланинг "Челси"га кўчиб ўтиши тахмин қилинаётганди. The Sun нашри хабарига кўра, дарвозабон Лондондан уй харид қилган.
"Бир неча йилдан буён Лондонда уйимиз бўлиши хоҳлардик. Бугун орзумиз ушалди", — деб ёзди бу ҳақида унинг турмуш ўртоғи ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларига.



