Арда Гюлер: «Умид қиламанки энди ҳаммаси яхши бўлади»

Narzulla Saydullayev
11 мар 2024
«Реал» ярим ҳимоячиси Арда Гюлер «Сельта»га қарши ўйинда (4:0) урган голидан сўнг фикр билдирди.

«Мен «Реал»да эканимдан бахтиёрман. Бу дунёдаги энг зўр клуб, барча қийинчиликларга қарамай уларни енгиб ўта оладиган характерга эгаман. Ҳозирга қадар мавсум мен учун қийин ўтаётганди, голдан кейин барчаси яхши бўлишига умид қиламан», — дейди Гюлер.

Эслатиб ўтамиз, 19 ёшли Гюлер ёзда «Фенербахче»дан 20 млн евро эвазига «Реал»га ўтганди. Бу мавсумда футболчи «Реал» сафида 6 та ўйинда майдонга тушди ва 1 та гол урди. Туркиялик футболчи мавсумнинг биринчи қисмини тизза ва сонидаги жароҳатлар туфайли ўтказиб юборди.




Narzulla SaydullayevMuallif
Manba: marca.com