

Бу ташаббусни футбол оламидаги нуфузли шахслар ҳам қўллаб-қувватлаяпти.
Ҳозирда коррупция айбловлари билан боғлиқ ишларда тилга олинаётган ФИФА собиқ президенти Зепп Блаттер мундиални бойкот қилишга чорлади.
"Мухлислар учун ягона маслаҳат бор: АҚШдан йироқ бўлинг! Менимча, Марк Пит бу Жаҳон чемпионати масаласини шубҳа остига қўяётганида ҳақ", – деб ёзди Блаттер X'даги аккаунтида.
Аввалроқ Франция спорт вазири ЖЧни бойкот қилиш ғоясини рад этиб, ушбу мусобақа спорт мухлислари ҳаётининг муҳим қисми эканини таъкидлаган эди.



