Антонио Конте: "Диего Коста - жаҳоннинг энг яхши ҳужумчиларидан бири"

Aslanov Jasurbek
21 ноя 2016
"Челси" бош мураббийи Антонио Конте "Мидлсбро"га қарши учрашувдан (1:0) сўнг, баҳсда ягона голга муаллифлик қилган Диего Костани мақтади.

"Коста жамоа учун жуда муҳим. Бугун у Азар ва Педро билан жуда яхши ўйин кўрсатди. Бизга у, Азар, Виллиан ва Педронинг голлари керак.

Авваллари тез-тез унинг феъли ҳақида савол беришарди, ҳозир эса у жаҳоннинг энг яхши ҳужумчиларидан бири. У ўз энергиясини тўғри ишлатишни ўрганиб олгани муҳим. Диего Коста тўпсиз ҳам яхши ҳаракат қилмоқда" - дейди Конте.

Коста АПЛнинг 12 та учрашувида 10 та гол урди ва 3 та голли пас берди.


Aslanov JasurbekMuallif
Manba: sports.ru