

Бу ҳақида мамлакат Футбол Ассоциацияси (FA) матбуот хизмати маълум қилди.
29 ёшли футболчи мазкур соврин учун курашда Рахим Стерлинг ва Харри Кейнларни ортда қолдирди.
Ҳендерсон ўтган йил Англия терма жамоаси либосида 7та учрашувда майдонга тушди. "Черногория"га (5:1) қарши ўйин у учун миллий жамоа либосидаги 50-баҳсга айланди. Шунингдек, Жордан терма жамоага Евро-2020 финал босқичига чиқишга ва Миллатлар Лигасида 3-поғонани эгаллашга ёрдам берди.
Клуб миқёсида эса Ҳендерсон ЕЧЛ, УЕФА Суперкубоги ва клублар ўртасидаги жаҳон чемпионатида зафар қучди.



