

Ассоциация ижрочи директори Марк Буллингемнинг айтишича, инглиз клублари сўнгги икки трансфер ойнасида аввалгидан икки баравар кўп хорижлик ўйинчилар билан шартнома имзолаган. Гарчи ҳозирда Европа Иттифоқи давлатларидан футболчилар билан шартнома имзолаш қийинроқ бўлса-да, Брекситдан кейинги қоидалар европалик бўлмаган футболчилар билан шартнома имзолашни анча осонлаштиради. Ассоциация клублардаги хорижликлар сонига янги чекловлар киритиши мумкин, чунки ўйинларда британияликларга кам вақт ажратила бошлади.
Қайд этилишича, Премьер-лигада ўтган ҳафта майдонга тушган футболчиларнинг атиги 28 фоизи инглизлар бўлган, бутун мавсум давомида эса бу кўрсаткич тахминан 30 фоизни ташкил этган.



