Англия ТЖ собиқ футболчиси “Челси”даги асосий муаммо ҳақида гапирди

Eldor Akmurzayev
24 янв 2022, 07:55
Англия термаси собиқ футболчиси Жейми Реднапп “Челси” форварди Ромелу Лукаку ҳақида фикр билдирди.

“Томас Тухелнинг айни вақтдаги асосий муаммоси бу Лукаку. Унда ўзига нисбатан ишонч етишмаяпти, олдин эса у бошқача эди. У эга бўлаётган дақиқаларидан унумлироқ фойдаланиши керак. Чунки, Ромелуни 90 млн фунтга сотиб олишди-ку”, дейди Реднапп.

Бельгиялик жорий мавсум “аристократлар” либосида 24 баҳсда қатнашиб, 8 та гол урди.


Eldor AkmurzayevМуаллиф
Манба: Sky Sports