

“Томас Тухелнинг айни вақтдаги асосий муаммоси бу Лукаку. Унда ўзига нисбатан ишонч етишмаяпти, олдин эса у бошқача эди. У эга бўлаётган дақиқаларидан унумлироқ фойдаланиши керак. Чунки, Ромелуни 90 млн фунтга сотиб олишди-ку”, дейди Реднапп.
Бельгиялик жорий мавсум “аристократлар” либосида 24 баҳсда қатнашиб, 8 та гол урди.



