

"Кўпчиликнинг фикрича, "Зенит" турнирда узоқроққа бора олади. Бундай демаган бўлардим. Халк кетганидан сўнг питерликлар йирик ҳисобда ғалаба қозонмай, ғалабани рақиблардан суғуриб оляпти. "Ростов"га қарши баҳсни эсланг, 10-дақиқада "Зенит" 0-2 ҳисобида мағлуб бўлаётган эди. Луческу жамоаси ҳозирча яхши таассурот қолдирмаяпти.
Дўстимдан "Ростов"-"Спарта" ўйинига таклиф олдлим, шу сабабли стадионга кетяпман. Агар бугун "Ростов" ҳеч бўлмаса 1-0 ҳисобида ғалабага эришса - бу ўсиш бўлади. Минимал ҳисобдаги ғалаба кейинги босқич учун етарли бўлиши мумкин. "Манчестер Юнайтед"га дуч келгунимизча бу ҳақида кўп муҳокама қилишимиз мумкин. Шунинг учун, фақат ўйинни кўриш ва мухлислик қилиш лозим", - деди Андреев.



