Андреев: "Халк кетганидан сўнг "Зенит" ғалабани рақибларидан суғуриб оляпти"

Aslanov Jasurbek
16 фев 2017
"Ростов" собиқ бош мураббийи Сергей Андреев Россия клубларини Европа Лигаси плей-офф босқичидаги ўйинлари ҳақида тўхталди.

"Кўпчиликнинг фикрича, "Зенит" турнирда узоқроққа бора олади. Бундай демаган бўлардим. Халк кетганидан сўнг питерликлар йирик ҳисобда ғалаба қозонмай, ғалабани рақиблардан суғуриб оляпти. "Ростов"га қарши баҳсни эсланг, 10-дақиқада "Зенит" 0-2 ҳисобида мағлуб бўлаётган эди. Луческу жамоаси ҳозирча яхши таассурот қолдирмаяпти.

Дўстимдан "Ростов"-"Спарта" ўйинига таклиф олдлим, шу сабабли стадионга кетяпман. Агар бугун "Ростов" ҳеч бўлмаса 1-0 ҳисобида ғалабага эришса - бу ўсиш бўлади. Минимал ҳисобдаги ғалаба кейинги босқич учун етарли бўлиши мумкин. "Манчестер Юнайтед"га дуч келгунимизча бу ҳақида кўп муҳокама қилишимиз мумкин. Шунинг учун, фақат ўйинни кўриш ва мухлислик қилиш лозим", - деди Андреев.


Aslanov JasurbekМуаллиф
Манба: championat.com