
Андижонлик ёш иқтидор эгаси, 15 ёшли Зуфархўжа Акрамхўжаев фаолиятини Англиянинг машҳур "Челси" клубида давом эттирадиган бўлди.
“Championat.asia” бош муҳаррири Нарзулла Сайдуллаевнинг маълум қилишича, ёш футболчи шу йилнинг сентябрь ойида "кўклар" академиясига бориб қўшилиши режалаштирилган. Ҳозирда трансфер учун зарур бўлган барча ҳужжатларни расмийлаштириш ишлари жадал олиб борилмоқда.
Маълумотларга кўра, лондонликлар ўзбекистонлик иқтидор билан икки йиллик шартнома имзолашга келишиб олишган. Агар барчаси муваффақиятли якунланса, Зуфархўжа АПЛ гранди академиясида таҳсил оладиган илк ўзбекистонлик футболчига айланиши мумкин.